Наманган вилоятининг тадбиркор аёллари 2023 йил 30 январь – 1 февраль кунлари “Аёллар Ташаббуси” лойиҳасининг уч кунлик семинарида фаол қатнашди.
Тренинг давомида назарий ва амалий билимларни олишдан ташқари, иштирокчилар ўз бизнесларини ташкил қилиш ва ривожлантириш тажрибаси билан ҳам ўртоқлашдилар.
Дастур “Фарғона водийсида аҳолининг кўникмаларини пандемиядан кейинги иқтисодиётга мослаштириш” Лойиҳаси (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг ҳамкорликдаги ташаббуси) томонидан амалга оширилмоқда. Дастур ижрочиси – StartupFactory компанияси.
📷 Намангандан фотоҳисоботни чоп этамиз. Фаол иштироки учун ҳаммага миннатдорчилик билдирамиз!