АКСEЛEРАТОР ҲАҚИДА

Сиз Фарона водийсида яшайсиз ва сизда қандолатчилик маҳсулотлари ёки тикувчилик иши билан боғлиқ ғоя ёки бизнес мавжуд. Сиз уни рўёбга чиқаришни ва бизнесингизни кучайтиришни хоҳлаяпсизми?

“Фарғона водийсида аҳолининг кўникмаларини пандемиядан кейинги иқтисодиётга мослаштириш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт Дастурининг ҳамкорликдаги ташаббуси ҳисобланади.

Лойиҳа Фарғона водийси аҳолиси учун, айниқса ёшлар учун, ишга жойлашиш ва тадбиркорлик имкониятларини кенгайтириш, талабалар ва ишсизлар орасида тадбиркорликни ва келажак кўникмаларини ривожлантириш йўли билан камбағалликни қисқартиришга кўмаклашади.

Лойиҳа кўникмаларга узлуксиз  эга бўлишни таъминлаш, «рақамли сакраш» ва меҳнат ва дам олишнинг янги мувозанати  имкониятларидан фойдаланиш асосида келажак касблари бўйича янги йўналишларни яратишга йўналтирилган. Лойиҳа доирасида пандемиядан кейинги даврда янги бизнес-моделларни жорий этиш учун ишчи кучи қайта ўқитиляпти ва уларнинг малакаси ошириляпти.

Акселератсия дастури аёллар компаниялари учун ёки аёллар бизнес кофаундери бўлган компаниялар учун мўлжалланган.