СТАРТАПЛАРГА

Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури Фарғона водийсида инновацион ғоялар ва стартап-лойиҳаларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича қисқа муддатли жадал дастурдан иборат бўлиб, инновацион ғояларнинг яшаш қобилиятини тезкор текшириб кўришга, маҳсулотларнинг минимал ишчи версиясини яратишга, бизнес-моделларни синовдан ўтказишга, ёшларда инновацион тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган.

Дастурда қатнашиш учун қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва текстиль маҳсулотларини тикиш соҳаларида фаолият кўрсатувчи тадбиркор аёллар таклиф этилади.