ФАРҒОНА

4-6 январь кунлари Фарғонада «Аёллар Ташаббуси» аёллар лойиҳаларининг бизнес-акселератори иштирокчилари учун семинарлар ўтказилди.

Фарғоналик иштирокчи аёллар стартапларнинг бизнес-моделлари, MVPни яратиш, мақсадли аудитория ва рақобатчиларни таҳлил қилиш, етакчилик ва тадбиркорларнинг шахс сифатидаги кўникмалари бўйича билимларга эга бўлдилар. Интерфаол сессиялар ҳам кўп бўлди, уларда иштирокчилар ўз бизнесларини ривожлантириш бўйича режалари ва ғоялари билан ўртоқлашдилар.

Тадбирлардан фотоҳисоботни тақдим этамиз