Бизнес-акселерация дастурига аризалар қабули очилди

🎉 2022 йил 12-23 декабрь кунлари Фарғона водийсининг аёллари учун Аёллар Ташаббуси (Women Initiative) бизнес-акселерация дастурига аризалар қабул қилинади.

🔸Биз қуйидаги йўналишлар бўйича тадбиркор аёллардан аризаларни қабул қиламиз:
● Тикувчилик иши;
● Қандолатчилик ва озиқ-овқат маҳсулотлари, ярим фабрикатларни ишлаб чиқариш.

🔸Бизнес-акселерация дастурида қатнашиш учун ёш бўйича чекловлар йўқ.

Агар ҳозир ишлаётган бўлсангиз ёки ўз бизнесингизни энди очмоқчи бўлсангиз, акселераторимизда қатнашиш – муваффақиятли фаолият учун билимларга эга бўлишнинг ажойиб имкониятидир. Энг яхши 18 нафар иштирокчи (ҳар бир вилоятдан 6 та ғолиб) ўз лойиҳасини амалга ошириш учун ускуналарга эга бўлади.

Аризалар ушбу ҳавола бўйича қабул қилинади: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfdQ3JwB6QGtItTyh_ri-vvxcfn9cdkIRmfJ6TFEXMg0ds7aw/viewform?usp=sf_link

————

Дастур “Фарғона водийсида аҳолининг кўникмаларини пандемиядан кейинги иқтисодиётга мослаштириш” Лойиҳаси (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг ҳамкорликдаги ташаббуси) томонидан амалга оширилмоқда. Дастур ижрочиси – StartupFactory компанияси.