Акром Илҳомов – ўсимлик хомашёсидан тайёрланадиган озуқаларнинг янги рецептларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш бўйича N.E.F. стартапининг асосчиси, C.A.T. Science Accelerator дастурининг битирувчиси ва ментори.
🏅Унинг лойиҳаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг стартаплар танловида маблағ олишга муваффақ бўлди.
Акром Илҳомов «Аёллар Ташаббуси» дастурининг тикувчилик соҳасидаги иштирокчилари билан учрашувда янги технологияларни излаш ва маҳсулот сифатини ошириш учун тадқиқотлар ўтказиш бўйича ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашади.